Хошим Шокиров: "Истиқлол"нинг очилмаган қирралари кўп

 Биринчи лига 34-туридан ўрин олган "Истиқлол" ва "Локомотив-БФК" бахсидан сўнг "Истиқлол" хужумчиси Хошим Шокиров ўйин хақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Бугун ҳужум қилиб тинмадик. Рақибларимизнинг ҳимояга ётиб олиши, бизнинг ўйинимизни қийинлаштирди. Аммо футболда кучлилар ғалаба қозонади. Биз очиқ футбол тарафдоримиз.
Йўқ, йўқ келишилган ўйин дейсизми(самимий кулиб). Биз фақат футбол ўйнаш тарафдоримиз. Барча ғалабарга ўз меҳнатимиз билан эришганмиз.
Кейинги учрашувлар майдонимиздалиги ҳеч нарсани англатмайди. Аксинча елкамиздаги масулятни икки баробарга оширади. Ким асли ким эканлигини кўрсатиш вақти келди. «Истиқлол»нинг очилмаган қирралари кўп!"

Беҳруз Холиков суҳбатлашди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!