Хуан Мануэль Маркес вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши боксчи кимлигини айтди

  • 10 октябрь, 2023, 15:57
  • 0
  • Бокс

Тўртта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони мексикалик Хуан Мануэль Маркеснинг фикрича, мутлақ ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпион Теренс Кроуфорд вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши боксчилар рейтингида муносиб биринчи ўринни эгаллаб турибди.

“Ҳозирда энг яхши П4П жангчиси ким? Менимча, Теренс Кроуфорд. Қисқача фикр билдирадиган бўлсам, Эррол Спенсни мағлуб этгандан сўнг Кроуфорд биринчи ўринга ҳақли ”, — деди Маркес Boxing King Media ютуб каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Кроуфорд Спенсни нокаутга учратганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!