Хуан Мата фаолиятини Осиё клубида давом эттириши мумкин

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Хуан Мата фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга қараганда, саудияликлар 32 ёшли испаниялик футболчига йилига 15 миллион доллар маош тўлашга тайёр. Мата ҳозирча ушбу таклифга жавоб қайтаргани йўқ. У ушбу таклифни ўйламоқда.

Матанинг МЮ билан амалдаги шартномаси шу ёз ўз ниҳоясига етади. “Қизил иблислар” катта эҳтимол билан ушбу келишувни узайтирмайди.

Хуан Мата жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида жами 13 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!