Хуан Мата: Манчестерда қолмоқчиман, аммо...
Ads

Жорий мавсум якунида шартномаси ниҳоясига етадиган "Манчестер Юнайтед" хавбеки Хуан Мата ўзининг келажакдаги фаолияти ҳақида бир қарорга келди.

Унга кўра 30 ёшли испаниялик футболчи “қизил иблислар” билан шартномани узайтириб, яна "Олд Траффорд"да қолмоқчи.

“Мен Манчестерда ҳам, Англияда ҳам бахтлиман. Бундай буюк жамоада тўп сураётганимдан хам хурсандман. Шубҳасиз, мен шу ерда қолишни хоҳлайман. Аммо ҳаммаси менга боғлиқ эмас. Воқеалар ривожи қандай тус олишини кўрамиз”, - дейди Мата.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ  “Реал” Мадрид клуби жамоадан кетиши кутилаётган Иско ўрнига айнан МЮдан Хуан Матани олиб келишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Мата манкуанликлар сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 202та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 43та гол ҳамда 35та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.