Хуан Мата МЮда қолмоқчи
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби хавбеки Хуан Мата жамоада қолиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, 30 ёшли испаниялик футболчининг МЮ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва шу боис у айни дамда клуб билан шартномани узайтириш борасида музокаралар орлиб бормоқда.

Матанинг ўзи жамоасини ўзгартирмоқчи эмас, бироқ, якуний қарорга келиб олиши учун раҳбариятдан бироз вақт сўраган.

Маълумот учун, Мата жорий мавсум МЮ сафида премьер-лигада жами 9та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.