Хуан Матани Саудия Арабистонига чорлашмоқда

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата фаолиятини Европа ташқарисида давом эттириши мумкин.

Daily Express нашрининг ёзишича, 32 ёшли испаниялик футболчига Саудия Арабистони клубидан яхшигина таклиф бўлмоқда. Аниқроғи, номи ошкор этилмаётган Саудия жамоаси унга йилига 12,7 млн евро маош ваъда қилмоқда.

Матанинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади. Шу боис у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!