Хулен Лопетеги: Карвахалнинг мундиал бошлангунича соғайишига ишонаман
Ads

Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги ҳимоячи Дани Карвахалнинг ЖЧ-2018 стартига қадар соғайишига ишонмоқда.

“Данини қўллаб-қувватлаб туриш керак. Чунки у жаҳон чемпионатида ўйнашни жуда ҳам хоҳламоқда. У кундан кунга соғайиб бормоқда.

Биз уни доим кузатиб боряпмиз. Умид қиламанки у жаҳон чемпионати бошлангунича соғаяди”, - дейди Лопетеги.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси дастлаб 15 июнь куни Португалии Сочида Португалияга қарши баҳс юритса, кейинроқ Эрон (20 июнь, Қозон) ва Марокаш (25 июнь, Калининград) билан куч синашади.