Хулиан Альварес фақатгина бир шарт эвазига "Сити"дан кетиши мумкин

"Манчестер Сити" футболчиси Хулиан Альварес жамоадан кетиши мумкин. Бунинг учун у бошқа гранд жамоалардан яхшигина таклиф олиши керак. 

Футболчининг ўзи Манчестерда бахтли. У клубини ўзгартириш ниятида эмас. Аммо ҳужумчига қулай таклиф келиб тушса, Альварес бошқа жамоага кўчиб ўтиши мумкин. 

Аввалроқ, Хулианга "Бавария"дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Эслатиб ўтамиз, унинг АПЛ, Англия кубоги ва ЕЧЛ каби мусобақалар ғолиби бўлган "шаҳарликлар" билан шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!