Хуммельс Германия терма жамоасига қайтади
Журналист Патрик Бергернинг сўзларига кўра, "Боруссия" клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс “Евро-2020” мусобақасида Германия терма жамоасига чақирилади.
Манбага кўра, "Бундестим" бош мураббийи Йоахим Лёв ўзининг ушбу қарори бўйича футболчини аллақачон огоҳлантирган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил март ойида Лёв Хуммельс, Мюллер ва Боатенгсиз янги жамоа тузмоқчи эканлигини эълон қилганди. Хуммельс Германия терма жамоасидаги сўнгги учрашувини 2018 йилнинг ноябрида ўтказган.
Матс жорий мавсум “Боруссия” сафида жами 46 та ўйин ўтказди ва ушбу учрашувларда 6 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Фикрлар