Хуммельс: “МЮ”га ўтишга жуда яқин эдим

Айни дамда Мюнхеннинг “Бавария” клуби сафида тўп сураётган Матс Хуммельс ҳали “Боруссия Д”да ўйнаб юрган пайтида, аниқроғи 2014 йилда “Манчестер Юнайтед”га ўтишига жуда яқин келганлиги ҳақида гапириб берди.
“Менинг “МЮ”га ўтишим деярли аниқ эди. Ўша йиллари менга Испания грандидан ва Англиянинг бир нечта жамоаларидан таклифлар бўлганди. Аммо, испан жамоасининг таклифи унчалик жиддий бўлиб чиқмади, бироқ, “МЮ”га ўтишга жуда яқин эдим. “Қизил иблислар”нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Луи ван Галь мени ўз жамоасида кўришни жуда ҳам истаганди. 
Албатта, энди Англияда тўп суришим осон бўлмайди. Яқинда 28 ёшга тўламан, “Бавария” билан ўртамизда 5 йиллик шартнома бор”,
- дейди Германия терма жамоаси аъзоси Daily Mail нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Матс “Бавария”га шу йил ёзда келиб қўшилган эди. У бу мавсумда Бундеслигада 12та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!