Хуммельснинг бу ишини ҳали бирорта германиялик қила олмаган!

Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган ПСЖ - "Боруссия" учрашуви бўлиб ўтди.

Парижликларда бир қанча яхши имкониятлар юзага келган бўлса ҳам, 50-дақиқада Хуммельс боши билан мезбонлар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Маълум бўлишича, Дортмунд клуби фахрийси германиялик футболчилар орасида ЕЧЛнинг плей-офф босқичида гол урган энг ёши катта футболчисига айланди - 35 ёшу 143 куннлик. 

Шу тариқа, "Боруссия" сўнгги 11 йил ичида илк бор Чемпионлар лигаси финалига йўл олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!