Хусайн Норчаев: "Энг катта фойдамиз гол билан бўлади"
Маълумки, “Нефтчи” жамоаси айни пайтда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда ва шу билан бирга қатор назорат ўйинларида ҳам иштирок этиб келмоқда. Навбатдаги учрашув сифатида фарғоналиклар Қозоғистоннинг “Жетису” жамоасига қарши майдонга тушдилар.
Қизиқарли ўтган ўйинда “Нефтчи” рақибини 3:1 ҳисобида енгди. Жамоанинг янги аъзоси – Хусайн Норчаев эса дублга эришди. Шундан сўнг футболчи клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Жетису”га қарши ўйин ҳақида
- Режа бўйича навбатдаги ўйинимизни ўтказдик. Худога шукр, ғалаба қозондик. Бошида ўзимизни хатоимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Кейин ўзимизга келдик ва голлар уриб, ўйинни назоратимзига олдик, якунда ғалаба қозондик.
Асосий вазифаси
Ҳужумчимиз, асосий вазифамиз олдинга чизиқда гол уриш. Энг катта фойдамиз гол билан бўлади. Ўйиндан олдин гол уришни ният қилгандим.
“Нефтчи”га мослашуви тўғрисида
“Нефтчи” жамоасида барчаси яқин акаларимиз. Ўзбекистонда бирга бўлганмиз, ҳар доим бир-биримизни кўрганмиз. Чиқишиб кетиш қийин бўлмаяпти. Худога шукр, ҳаммаси яхши қабул қилди.
Жасур Жалолиддинов хусусида
Биз Жасур Жалолиддинов билан анчадан бери бирга ўйнаймиз. Терма жамоаларда ҳаракат қиламиз. Биргаликда ўсмирлар терма жамоасига келганмиз. Суперлигада ҳам биргаликда яхши ўйинлар кўрсатиб, ғалабаларга ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз.
Фикрлар