Хушнуд Худойбердиев "Сўғдиёна" - "Турон" ўйини ҳақида: Бош ҳакамнинг ёки кўзи, ёки виждони кўр
Хабарингиз бор, бугун Жиззахда Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” ҳамда “Турон” (1:0) жамоалари баҳси бўлиб ўтди.
Ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев ҳам жуда кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган ушбу ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бугун Ўзбекистон Супер лигасининг 2-турида давлат бюджети пулларига молиялаштириладиган Жиззахнинг «Сўғдиёна» ҳамда миллий чемпионатимиздаги ягона хусусий жамоа Яйпаннинг «Турон» жамоалари ўртасидаги баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ҳар йили давлат бюджетидан тахминан 20 млрд сўм оладиган «Сўғдиёна» ягона голни мана шунақа шармандали пенальтидан урди. Бош ҳакамнинг ёки кўзи, ёки виждони кўр.
Майли, бунақа хатоликлар VAR пайдо бўлгунгача халқаро футболда ҳам доим бўлган.
Аммо бошқа нарсани айтмоқчиман:
Ҳар йили БИР НЕЧА ЮЗ МИЛЛИАРД СЎМ бюджет пуллари шу расво футболимизга кетяпти, бундан бирор фойда бўляптими? Ундан кўра бу пулларни таълимга, мактабларга сарфласа миллат учун минг марта фойда бўларди.
Мен тўлаган солиқлардан 1 сўмни ҳам футболга берилишига асло розимасман!!! Қўлидан келса жамоалар ўзи пул ишлаб топсин ва ана шунда билганини қилсин”, - деди Хушнуд Худойбердиев.
Фикрлар
Ундан кўра бу пулларни таълимга, мактабларга сарфласа миллат учун минг марта фойда бўларди.
Яхши фикрларини виждонан баралла айтадиган инсонлар футболимизга кўпайсин.
Ўйинга келадиган бўлсак, Клуб ариза бериб ўйинни қайтадан ўтказиш керак.
Давлат хар бир сохага етардича пул ажратади УРТОК" Палонкасиб пистиенкасиб " , бу ерда 1 та жвмоада 50-60 та одам ишлайди уларни хам сандака оиласи бор, гапирганда хаммага каратиб гапирма, хамма бирдек айбдормас, давлат хам кисман айбдор пулни нега куш куллаб топширади?!