Хушхабар! Ҳамюртимиз ПСЖ билан шартнома имзолади

Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Давлат Бобонов Франциянинг ПСЖ клуби аъзосига айланди.

Ўз таркибига машҳур дзюдочиларни жамлаган Париж клуби Европа Лигасида иштирок этади. ПСЖ раҳбарияти Бобоновни ҳам ўз сафига қўшиб олди. Ҳамюртимиз клублар ўртасидаги Европа Лигасида Франция жамоаси шарафини ҳимоя қилади ва табиийки, бу билан ўз тажрибасини янада ошириб боради.

ПСЖ таркибида афсонавий Тедди Ринер, шунингдек яқиндагина Абу-Даби "Катта Дубулға" турнирида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган молдовалик Денис Виеру, Альфа Джало сингари дзюдочилар бор.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!