Хушхабар! Миразизбек Мирзахалилов чемпион бўлди
Иорданияда давом этаётган лицензион турнирнинг ҳал қилувчи баҳсларига ҳам старт берилди. Хабарингиз бор, финалга уч нафар ўзбекистонлик боксчилар йўл олган эди. Улар орасида биринчи бўлиб, -57 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Миразизбек Мирзахалилов мезбон Моҳамм Алвадига қарши чемпионлик жангида рингга кўтарилди.
Жангда юртдошимиз катта устунликка эришди. У ўзининг тезкор ва аниқ зарбалари билан рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирнинг олтин медалини қўлга киритди.
Фикрлар