Хусусий клуб сифатида "Андижон" сўнгги 1,5 йил давомида қанча маблағ сарф этди?

Ўрганишлар натижасида маълум бўлдики, "Андижон" хусусий клубга айлангач, бугунги кунгача таҳминан 31,5 млрд сўм пул сарф қилиб улгурди. Шундан 7 млрд сўм "Соғлом авлод" стадионига, 4 млрд сўм Бўстонга ва 2,150 млрд сўм эски клуб қарзларига сарф этилганига тўхталдик.

Клуб 2021 йил учун 15,2 млрд сўм пул сарф этди. Яна 973 млн сўм билан ўтган мавсумдан қолиб келаётган қарздорлик тўлиқ бартараф этилади.

Биз клуб раҳбарияти билан қарздорлик масаласида келишувга эришдик. Эскилардан фарқли ўлароқ, "Андижон" 2021 йилдан қолаётган қарзларни тўлиқ қоплаб беради. Шунингдек, 2022 йилги мавсумда жамоа сафида ҳаракат қилаётган футболчилар, мураббийлар, ишчи-ҳодимлар ҳам ҳақини олмай қолмайди. Барчаси билан ҳисоб-китоб қилинади.

Биз шу йўналишда "Андижон" футбол клуби билан яқин алоқаларни йўлга қўйганмиз ва улар билан ҳамкорлик қилиб келдик (айрим футбол мухлисларида нотўғри фикр шаклланган). Клубнинг бугунги раҳбарияти давлат пулини ўзлаштириш учун эмас, вилоят футболига ёрдам бериш мақсадида келган. Қайсидир маънода, улар катта ҳажмдаги ишларни бажарди.

Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ "Андижон" футбол клубини қўллаб-қувватлашга тайёр. Про лига ривожи, вилоят футболининг эртаси учун бизга "Андижон" сингари клублар керак. Сўнгги савол: вилоятга-чи? Агар вилоят раҳбарларининг ҳам жавоби ҳа бўлса, биз биргаликда музокаралар столига ўтиришга тайёрмиз. Жавоб йўқ бўлса, клубнинг келажаги ҳамда ҳомийларнинг футболда бошқа йўсинда қолиши масаласини алоҳида гаплашиб оламиз.

Манба: Диёр Имомхўжаев "Телеграм" канали.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!