Хвича: "Бу ҳиссиётларни сўз билан ифодалаб бўлмайди"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия Чемпионлар лигасидаги ғалабадан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Парижликлар финалда "Арсенал"ни мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи бор мусобақа бош совринини қўлга киритишди. Асосий ва қўшимча вақт 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, пенальтилар сериясида ПСЖ 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Бу шунчаки ақлбовар қилмас ҳолат. Ҳиссиётларимни ҳатто тасвирлаб бера олмайман.

Шундай жамоанинг бир қисми эканимдан жуда фахрланаман. Биз учун мавсум осон кечмади, аммо нималарга қодир эканимизни кўрсатдик. Бугун кетма-кет иккинчи марта чемпион бўлдик.

Пенальтилар сериясида омад ҳам керак бўлади, аммо бунга тайёргарлик кўриш ҳам муҳим. Биз айнан шундай қилдик.

Менимча, ғалабага лойиқ эдик, чунки етарлича голли вазиятлар яратдик", — деди Хвича.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!