XXI асрда бу ишни ҳеч ким уддалай олмаган эди

"Реал" Мадрид клуби форварди Мариано Диас кеча "Барселона"га қарши ўйинда ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.

Гап шундаки, Диас захирадан майдонга тушиши билан орадан 50 сония ўтиб рақиб дарвозасини ишғол қилди. Opta статистик нашри тарқатган хабарга кўра бу XXI асрда эл-класиколарда киритилган энг тезкор гол бўлди.

Қайд этиш лозимки, бу Диас учун бу мавсум Ла Лигадаги илк ўйин бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!