Хёйлунн битта ўйинда учта рекордни урди
Англия Премьер-лигасининг 25-турида “Манчестер Юнайтед” футболчилари “Луто” майдонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.
Манчестерликларга уч очко келтирган ҳар иккала голни Расмус Хёйлунн киритди. Статистикага ихтисослашган Opta Sport нашри даниялик форвард бир ўйинда учта рекорд қайд этганини маълум қилди.
Расмус биринчи голини 37-сонияда киритди. Бу “Манчестер Юнайтед”нинг Англия Премьер-лигасида иштирок этаётган даври сафар учрашувида киритилган энг тезкор голи сифатида қайд этилди.
Хёйлун еттинчи дақиқада дублга эришди. Бу ҳам манчестерликлар учун янги рекорд бўлди. Жамоа АПЛ тарихида илк бор сафар ўйинида етти дақиқа ичида 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди.
Хёйлунн Англия Премьер-лигасида кетма-кет олтинчи учрашувда гол урди ва бу ишни уддалаган энг ёш футболчига айланди. Дубль қайд этган куни Расмус 21 ёшу 14 кунлик эди. Аввалги рекорд “Ньюкасл” футболчиси Жо Уиллокка тегишли бўлиб, у кетма-кет гол урган олтинчи учрашув ўтказилган куни 21 ёшу 272 кунлик бўлган.
Фикрлар