Яккакурашчиларимиз Бишкекда чемпионлик жангини ўтказишади

Жорий йилнинг 11 март куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича мусобақа бўлиб ўтади.

“Falco Fighting Chempionship” (FFC) турнирида жами 16 та жанг бўлиб ўтади. Улардан биттаси чемпионлик жанги ҳисобланади. Унда ўзбекистонлик Отабек Ҳамзалиев қирғизистонлик Бахтиёр Тойчубаев билан куч синашади. Жанг 63 кг вазн тоифасида бўлади.

Шунингдек, ушбу кечада яна 6 нафар яккакурашчимиз ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказишади.

66 кг: Иброҳим Баҳромов (Ўзбекистон) – Темирлан Султоналиев (Қирғизистон)

66 кг: Умиджон Раҳимов (Ўзбекистон) – Канат Келдибеков (Қирғизистон)

71 кг: Умид Сагдулаев (Ўзбекистон) – Расул Мансуров (Қирғизистон)

77 кг: Жаҳонгир Ёркулов (Ўзбекистон) – Белек Абдижапаров (Қирғизистон)

77 кг: Азам Эрмаматов (Ўзбекистон) – Чингиз Чегиров (Қирғизистон)

84 кг: Шахзод Холматов (Ўзбекистон) – Бактияр Уметалиев (Қирғизистон)

Кечанинг асосий жанги 66 кг вазн тоифасида қирғизистонлик Жанибек Бейшебек уулу ҳамда қозоғистонлик Анатолий Золотих ўртасида кечади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!