
Ямал 10-рақам остидаги илк голи ҳақида гапирди
"Барселона" Жанубий Кореяда ўртоқлик ўйинида "Сеул"ни йирик 7:3 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу беллашувда жамоа ёш юлдузи Ламин Ямал дубль қайд этди.
Ўйиндан сўнг Ямал ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди:
"Айнан шу футболкада ва 10-рақам остида гол урмоқ - менинг болаликдаги орзуим эди. Бу мен учун ўта махсус туйғу.
Жамоамиз ғалаба қозонганидан ва ўзим гол уришга эришганимдан жуда хурсандман" – деди 18 ёшли вингер.
Фикрлар