Ямаль Франция терма жамоаси ҳақидаги фикрини изоҳлади
Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямаль Жаҳон чемпионати–2026 ярим финали олдидан Франция ҳақида айтган гапларига изоҳ берди.
Бельгия устидан 2:1 ҳисобидаги чорак финал ғалабасидан сўнг у журналистлар саволига жавоб берар экан: «Франция биздан қўрқиши керак, бизда қўрқув йўқ», – деган эди.
«Мендан Франциядан қўрқаманми, деб сўрашди. Мен йўқ, деб жавоб бердим. Биз – Европа чемпионларимиз. Бу шунчаки футбол», – деди 19 ёшли Ямаль.

Фикрлар