Ямал "ЖЧ-2026"даги самарадорлиги ҳақида фикр билдирди
Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямаль "Жаҳон чемпионати–2026" ярим финали олдидан мусобақадаги шахсий натижаси ҳақида фикр билдирди. Унинг ҳисобида ҳозирча 6 ўйинда битта гол бор.
"Мен гол уришга ўта берилиб қолмаганман. Лекин бундай даражадаги ўйинда гол киритиш алоҳида воқеа бўлади. Бу чақириқни қабул қиламан. Мен бу ерда айнан шунинг учунман.
Бу – ҳамма кутган ўйин. Ўйлайманки, томошабинлар жуда чиройли баҳсни кўришади. Шу билан бирга, ҳаётда футбол ўйинидан ҳам қийинроқ вазиятлар бўлади, шунинг учун ўзимни хотиржам ҳис қиламан.
Ҳеч қандай ортиқча босим сезмаяпман. Майдонга чиқаман ва ҳар доимгидек жамоа учун бор кучимни ишга соламан", – деди Ямаль.

Фикрлар