Ямал Месси даражасига чиқа оладими? Таниқли мутахассис жавоб берди

Мичелнинг таъкидлашича, Ламин Ямал Лионель Месси даражасига чиқа олади. 

"Барселона"нинг 17 ёшли вингери Ла Лига 5-туридан ўрин олган "Жирона"га (4:1) қарши беллашувда дубль қайд этди. 

"Ламин ўзгаришлар қила оладиган футболчи. Мен учун у атиги 17 ёшида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Мессидан кейин у каби футболчи бўлишини тасаввур қилиш қийин эди. Умид қиламанки, у ўсишда давом этади. Сабаби, у Леонинг даражасига эриша олади", - деди "Жирона" устози. 

Маълумот ўрнида, Ямал ҳисобида айни вақтда 3 та гол ва 4 та голли узатма мавжуд. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!