Ямал: "Никони "Барса"га олиб келган бўлардим"

Испания терма жамоаси билан Евронинг кейинги тур учрашувига тайёргарлик кўраётган Ламин Ямал Италияга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашиб туриб, яқин дўсти Нико Уильямс ҳақидаги саволларга ҳам жавоб қайтарди. 

"Никони "Барса"га олиб келган бўлардим. Агар мендан ким билан шартнома тузишни истайсан, деб сўрасангиз, Уильямсни кўрсатаман", - деди Каталония клуби аъзоси. 

Шунингдек, Ямал бироз хазиллашиб Уильямс билан муносабатлари борасида ҳам гапирди. 

"Мен унинг отасиман. Никодан ҳамма жабҳада олдиндаман", - дея кулиб қўйди Ламин. 

Эслатиб ўтамиз, 16 ёшли вингер аллақачон Еврода рекордларни янгилашни бошлади. У биринчи турда майдонга тушган ва ассист амалга оширган энг ёш футболчига айланиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!