Ямал ўрнини “Реал”дан чиққан футболчи эгаллади
Испания миллий терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига чақирилмаган “Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямал ўрнига бошқа ўйинчи танлади.
Шап шундаки, Испания футбол федерацияси Ламин Ямал терма жамоа рўйхатидан чиқарилганини расман эълон қилди. Футболчи жароҳатлардан қутилиш учун даволаниши талаб этилади. Бироқ федерация Ламин Ямалнинг йиғинда қатнашмаслиги ҳақида мураббийлар штабини огоҳлантирмаган.
Шунга қарамай, Луис де ла Фуэнте тезкор ечим сифатида Ламин Ямал ўрнини “Райо Вальекано”да ўзини кўрсата бошлаган ҳужумчи Хорхе де Фрутосга топширди.
28 ёшли Хорхе де Фрутос Испания термаси сафида ҳали бирор ўйин ўтказмаган. У 2018-2020 йиллар давомида “Реал” тизимида тарбияланган ўйинчи ҳисобланади. Хорхе де Фрутос жорий мавсумда “Райо Вальекано” таркибида барча мусобақаларда 16 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар