Ямал Рамазон ойида кунининг қандай ўтиши ҳақида гапирди

TIGGO 2 PRO

Ламин Ямал интервьюлардан бирида Рамазон ойида рўза тутишни қандай амалга ошириши ҳақида гапириб берди.

- Сен мусулмонсан ва ҳозир Рамазон ойи. Қайси вақтда уйғонасан? Рамазон пайтида кундалик ҳаётинг қандай кечади?

- Бугун эрталаб соат тўртда уйғониб, тўйиб овқатландим. Кейин бошқаларга қараганда кечроқ туришим мумкин, сабаби жамоа билан нонушта қилмайман. Сўнг машғулотларга бораман, ундан кейин намозларимни давом эттириш учун хонамга қайтаман.

Шундай қилиб, ифтор вақти келгунча шу тарзда давом этади, - деди "Барселона" ва Испания миллий терма жамоаси ҳужумчиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!