Ямал: Уйга кўкаришлар билан қайтардим

  • 20 февраль, 2024, 14:00
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Ламин Ямал болалиги ва футболдаги илк таассуротлари ҳақида гапирди. 

"4 ёшлигимда дўстларим билан кўчага чиққанимда, боғда дадам ва каттароқ амакиваччам футбол ўйнаётганини кўрдим. Айнан шу дақиқадан мен бу ўйинни севиб қолдим. 

Болалигимда уйда эмас, балки, кўчада кўпроқ вақт ўтказардим ва доимо футбол ўйнардим. Юзимга кўп бора тўп урилган ва уйга аксар ҳолларда кўкаришлар билан қайтардим. Бувим ёмғир ёғган пайтда устим ҳўл бўлиб, уйга йиқилган ҳолда келган дамларимни эсларди. Очиғи, мен буларнинг бирортасига аҳамият бермаганман", - деди "кўк-анорранглилар" ярим ҳимоячиси. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!