
Ямални қандай тўхтатишни ҳали билмаймиз!
“Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастони Европа Чемпионлар лигаси ярим финали олдидан “Барселона”нинг ёш юлдузи Ламин Ямални қандай тўхтатиш устида ишланаётгани ҳақида очиқ гапирди.
Миланнинг “Интер” клуби Чемпионлар лигаси ярим финал босқичида "Барселона" жамоаси билан тўқнаш келади. Кўплаб мутахассисларнинг фикрича ўйинга ана шу ёш иқтидор эгасининг "заргарона" ҳаракатлари таъсир ўтказмай қолмайди.
Бастони Ямални қандай тўхтатишлари ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:
- Ямални қандай тўхтатишни билмайман. Охирги марта Европа чемпионатида у билан ўйнаганимизда, унчалик яхши натижага эришмагандик.
“Барселона”нинг ўзига хос ўйин услуби бор. Унга қарши якка тартибда эмас, жамоавий ҳимоя билан курашишимиз керак.
Индивидуаллик борасида биз бошқа уч ярим финалчидан кучсизмиз, лекин жамоа сифатида уларни енгишимиз мумкин. Агар жамоавий ишлашни тўхтатсак, чўкиб кетишимиз аниқ. Аммо биз мураккаб вазиятларда бирлашиб, ҳужум қилиш учун энг тўғри вақтни топа оламиз, - деди Бастони.
Фикрлар