Ямайкалик футболчи Англия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да ўйнаши мумкин

Англия футбол ассоциацияси Леверкузеннинг "Байер" клуби қанот ярим ҳимоячиси Леон Бейлини терма жамоа сафига жалб этишни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш лозимки 20 ёшли футболчи Ямайка фуқароси ҳисобланади. Лекин унинг бобоси ва бувиси инглиз бўлган. Айнан шу боис ҳам инглизлар ЖЧ-2018да Бейлининг хизматларидан фойдаланмоқчи ва уни терма жамоага таклиф қилишмоқчи. Бироқ, ҳозирча томонлар бу ҳақда музокаралар бошлашганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Англия мусобақанинг гуруҳ босқичида Тунис, Панама ва Бельгия терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!