Ян Облак Ла Лига рекордини такрорлади

CHERY AUTO

Мадриднинг “Атлетико” клуби дарвозабони Ян Облак Испания чемпионатининг ўтган 24та турида ўз дарвозасидан бор йўғи 9та гол ўтказиб юборди ҳолос.

Tecno

Эътиборлиси, 25 ёшли словениялик посбон шу тариқа “Депортиво” дарвозабони Пако Льянонинг бу борада 1993/94 йилги мавсумда ўрнатган Ла Лига рекордини такрорлади. Агар Облак кейинги турда сафарда “Севилья”га қарши баҳсда ҳам ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олса, бу борада янги рекордни ўрнатади.

Маълумот учун, “Атлетико” айни дамда 55 очко билан мусобақа жадвалида “Барселона”дан сўнг 2-поғонада бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!