Яна бир афсона Италия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин

“Ювентус”нинг тажрибали ҳимоячиси Жоржо Кьеллини тез орада Италия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин.

Corriere dello Sport хабарига кўра, 37 ёшли италиялик футболчи терма жамоадаги фаолиятини якунлаш ҳақида жиддий ўйламоқда. Италия июнь ойида “Уэмбли”да Аргентина терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирмоқда. Айнан мана шу учрашув Кьеллини учун Италия терма жамоаси либосидаги охирги ўйин бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, яқинда италияликлар сенсацион тарзда Шимолий Македония терма жамоасига ютқазиб, кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпионатига чиқа олишмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!