Яна бир "Барселона" афсонаси "Интер Майами"га кўчиб ўтади

Ёзда ўз таркибига Линель Мессини қўшиб олган "Интер Майами" жамоани кучайтиришда давом этади. Клубнинг кейинги мақсади Луис Суарес билан шартнома имзолашдир. 

Аргентинлик инсайдер Гастон Эдуль хабар беришича, ҳужумчи қишки трансферлар ойнасида "Гремио" билан амалдаги шартномасини бекор қилиб, эркин агент сифатида майамиликлар сафига кўчиб ўтади. Суарес бу ишни ёзда амалга оширмоқчи эди, лекин уни клуби қўйиб юбормади. 

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли футболчи ўтган қишда Бразилия клубига ўтганди. Унда яна Месси билан бирга ўйнаш имконияти пайдо бўлмоқда. Бу икки юлдуз 2014-2020 йиллар давомида "Барселона" шарафафини бирга ҳимоя қилган. Шундан сўнг 2020 йили Суарес, 2021 йили эса Месси Каталония жамоасини тарк этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!