Яна бир футболчимиз Европа томон йўл олмоқда. Унинг янги жамоаси Чемпионлар лигасида ҳаракат қилади

"Пахтакор" футболчиси Диёр Холматов фаолиятини Европада давом эттиришга яқин турибди. 

Маълум бўлишича, "Фейеноорд" уни ўз таркибига қўшиб олиш арафасида. Трансфер деярли ҳал бўлди ва тез орада эълон қилинади. Холматовга бундан олдин Италиядан қизиқишлар борлиги ҳақида миш-мишлар чиққанди. Аммо у Нидерландияга йўл олмоқда. 

Диёр ушбу мавсум Суперлигада "Пахтакор" таркибида 16 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта ассист амалга оширган. 

Эслатиб ўтамиз, "Фейеноорд" ўтган мавсум чемпионатда иккинчи ўринни қўлга киритиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!