Яна бир футболчимиз Европанинг кучли лигасига ўтмоқчи!

Иқтидорли ўзбек футболчилари ҳам Европанинг кучли бешлик чемпионатларига йўл ола бошлагани мухлисларимизни қувонтирмоқда.

Дастлаб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва тўпурари Элдор Шомуродов 2020 йилда Италия  А Сериясига йўл олган эди.

363350221_830894205064601_75279518734258072_n

Бу йил Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг вице-чемпиони – “Ланс” билан тўрт йиллик шартнома имзолаб, бу мамлакатдаги биринчи ва кучли бешлик лигаларида ўйнайдиган иккинчи ўзбек футболчисига айланди.

Аслида янги авлод вакиллари орасида Европа майдонларида ўйнай оладиган ҳамюртларимиз кўп. Уларга Россия ва Беларусь каби чемпионатлар трамплин вазифасини ўтамоқда.

Россия клубларидан бири – “Рубин”да фаолият кўрсатаётган 26 ёшли ҳимоячимиз Рустам Ашурматов ҳам келажакда Европанинг кучли чемпионатларида ўйнашни орзу қилаётганини яширмади.

c8e1-636306f84412e26f6ec9c46159486f1a

“Матч ТВ” нашрига берган интервьюсида легионеримиз чемпионат, чемпионлик масаласи ва келажакдаги режалари бўйича фикр билдирди.

- Россияда кейинги йилларда “Зенит”ни биринчи турдан кейиноқ чемпионлик билан қутлаш анъанага айланиб қолди. Бу гал ҳам шундай бўладими?

- Табриклашга ҳали жуда эрта. Жамоани тарк этган Малкомсиз уларга анча қийин бўлади. Чунки бу футболчи жамоа етакчиси эди. Шундай экан, бошқа жамоалар “Зенит”нинг яна чемпион бўлишига халақит қилишга ҳаракат қилади.  

- Сен Ўзбекистондан Россияга юлдуз бўлиш учун келдингми? Ўз кучингни Европада синаб кўриш истагинг борми?

- Айни пайтда  менинг “Рубин” билан шартномам бор. Ҳозир фақат жамоа ҳақида ўйлаяпман. Асосийси, асосий таркибда ўйнаш, қолганини кейин кўрамиз.

Албатта, ҳамма футболчи каби менда ҳам топ-чемпионатларда ўйнаш орзуси бор.

ca4e279874eb2d163b6a7e03db2f489564bc4fb522f1b664545222

“Рубин” жамоаси ўтган мавсумни Биринчи лигада ўтказиб, мусобақада ғолиб чиқди ва янги чемпионатни Премьер-лигада бошлади.

Қозон клуби жорий йилнинг январь ойида икки ўзбек футболчиси – Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиевни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олди. Энди бу ўйинчиларимиз Россия Премьер-лигасида қозонликларга ёрдам беради.

26 ёшли Ашурматов “Рубин”га келгунга қадар Ўзбекистонда “Қўқон-1912”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор” ҳамда Жанубий Кореяда “Кванджу”, “Канвон” жамоаларида ўйнаб, маҳоратини оширган.

"Рубин" аъзоси - 19 ёшли Умарали Раҳмоналиев эса, “Бунёдкор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

 

734552_original

У ёш бўлишига қарамай, хорижлик скаутлар назарига тушди ва фаолиятини давом эттириш учун “Рубин” жамоасини танлади.

“Рома” мухлислари Шомуродов кетганини қандай қабул қилди?

Футболчимиз Испанияга кетиши керак, у Ла Лигада аниқ ўйнай олади...

“Ланс” Ҳусановга асосий таркибдан жой очяпти

Шомуродовни қўллаб-қувватлашмади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Suxrobjon Bahodirov
29/07/2023 18:04
Ikkalalariga ham omad.
Абдухаликов Мухаммад
29/07/2023 14:59
Файзуллаев Россияга кетмаслиги керак