Яна бир ҳамюртимиз легионерга айланди
Ўтган мавсумни қуйи лиганинг "Оқтепа" клубида ўтказган Павел Пуришкин Уммоннинг "Уммон ФК" жамоаси аъзосига айланди.
"Ҳаётимдаги янги саҳифа! "Уммон ФК" клуби барча энг яхши дамларимни қайтаради," - деб ёзди Пуришкин ўзининг "Instagram"даги шахсий бўлимида.
Эслатиб ўтамиз, Пуришкин сўнгги мавсум Ўзбекистон кубогининг чорак финалида АГМК (3:4) га қарши беллашувда хет-трик қайд этган эди.
Маълумот учун, 31 ёшли футболчи фаолияти давомида мамлакатимиздан ташқари, Малайзия, Қозоғистон ва Индонезия клубларида тўп сурган.
Фикрлар