Яна бир ҳимоячи "Барса"ни тарк этиши мумкин

"Барселона" клуби ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақида RAC1 хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, Дортмунднинг "Боруссия" клуби 20 ёшли фулбек хизматларига эҳтиёж сезмоқда. Шунингдек, "Фулхэм" жамоаси ҳам Тодибони сотиб олиш ниятида. Лондонликлар аллақачон "кўк-анорранглилар"га расмий таклиф юборган.

Франциялик ҳимоячи 2019 йил каталонияликлар сафига "Тулуза"дан келиб қўшилган. У ўтган мавсумни "Шальке" клубида ижара асосида ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!