Яна бир ўзбекистонлик муайтайчи ММАда дебют қилади
Ўзбекистонлик муайтайчиларнинг яна бири ММА оламида қадам қўйди. Янада аниқроқ қилиб айтганда, Бобур Тагиев энди омадини ушбу йўналишда синаб кўради. Бунга қадар, Анвар Бойназаров, Жасур Мирзамуҳаммедов нинг ММАдаги жангларига гувоҳ бўлгандик.
Тагиев дебют жангини 19 август куни АҚШнинг Детройт шаҳрида ўтказади. Рақиб ҳам маълум бўлиб улгурган. Ҳамюртимизга илк рақиб сифатида АҚШ вакили Дерек Рейес танланган.
Албатта, ушбу жангда ҳамюртимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар