Яна бир қитъада "ЖЧ-2022" саралаш ўйинлари қолдирилди

Жанубий Америка (КОНМЕБОЛ) қитъасида ҳам “ЖЧ-2022” саралашидан ўрин олган баҳслар номаълум муддатга қолдирилди.

Diario La República нашри тарқатган хабарга кўра, март ойи охирида ўтказилиши керак бўлган учрашувлар коронавирус эпидемияси туфайли бекор қилинган.

Ҳозирда КОНМЕБОЛ ушбу қолдирилган учрашувлар санасини белгилаш бўйича иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Осиё футбол конфедерацияси ҳам коронавирус сабаб “ЖЧ-2022” саралашидан ўрин олган ўйинларни номаълум муддатга қолдирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!