Яна бир вакиламиз олтин медал учун курашади

Айни кунларда Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтяпти.

57 кг да юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Нигина Ўктамова филиппинлик Риза Пасуитга қарши жанг қилди. Ишончли тарзда ҳаракат қилган ҳамюртимиз якунда 5-0 ҳисобида ғалабани қўлга киритиб, финалга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни Навбаҳор Ҳамидова ва қозоғистонлик Милана Сафронова тўқнашуви кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!