Яна бир ёш футболчи Саудия Арабистони чемпионатини танлади

Роберт Ренан мавсумни Саудия Арабистони чемпионатида ўтказади. "Зенит" 20 ёшли ҳимоячини ижара асосида "Ал-Шабаб"га ўтганини эълон қилди. Петербургликлар футболчини аслида бир муддат аввал "Интернасьонал"дан сотиб олганди.

Ренан шу йилнинг январь ойидан бери Бразилия клубида ўйнаб келаётганди. Шу вақт давомида у 31 ўйинда майдонга тушиб, 2 голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!