Яна бир юлдуз Европадан кетмоқда
“Челси” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини АҚШ чемпионати вакили “Лос-Анжелес Гэлакси”да давом эттириши кутилмоқда, деб хабар тарқатди Relevo нашри.
Габонлик тўпурар “Челси”нинг Чемпионлар лигасида иштирок этадиган таркибидан чиқариб ташланганидан кейин клубдан кетишга қарор қилган.
Аслида Обамеянг ёзда аввалги бош мураббий Томас Тухелга ишониб, “Барселона”дан “аристократлар” сафига кўчиб ўтган эди. Бироқ, клуб раҳбарияти германиялик мутахассисни истеъфога чиқариб, ўрнига Грэм Поттерни тайинлаганидан кейин Тухель чақиртирган ўйинчиларнинг иши юришмай қолди.
Обамеянг жорий мавсумда барча турнирларда 17 маротаба майдонга тушиб, учта гол ва иккита голли пас муаллифи бўлди.
Фикрлар