Яна бир юлдуз Европадан Саудияга отланмоқда

Чили миллий терма жамоаси ва “Интер” ҳужумчиси Алексис Санчес Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоасига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Манбаларнинг хабар беришича, “Ал-Иттиҳод” бош мураббийи Марсело Гальярдо Алексис Санчес билан боғланиб, уни Саудияга кўчиб ўтишга кшндирган.

35 ёшли форвард “Интер”нинг асосий таркибига кира олмаяпти. У жорий мавсумда барча турнирларда атиги 12 маротаба майдонга тушиб, бир жуфт гол урди холос. Санчеснинг италияликлар билан шартномаси мавсум охирила якунига етади.

Алексис Санчес Европага келганидан кейин “Удинезе”, “Арсенал”, “Барселона”, “Манчестер Юнайтед” ва “Марсель” каби жамоалар шарафини  ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!