Яна бир юлдуз Европани тарк этяпти

Европа майдонларида порлаган юлдузлардан яна бири – Анхель ди Мария фаолиятини бошқа қитъада давом эттиришни режалаштирмоқда.

Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган 34 ёшли ярим ҳимоячи “Ювентус” билан хайрлашишга тайёр.

Ди Мария ўзини тарбиялаган “Росарио Сентраль” клубига қайтиб, жамоага ёрдам бермоқчи. Анхелнинг бу қарорга келишига Турин клуби ёши ўтиб қолаётган ўйинчига мунтазам ўйин амалиёти берилишини кафолатламагани сабаб бўлди.

Анхель 2024 йили бўладиган Америка кубоги мусобақасида иштирок этишни режалаштирган. Аргентина деб терма жамоадаги ўрнини сақлаб қолиш учун футболчи доим майдонда бўлиши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!