Яна бир юлдуз Саудиядан Европага қайтадиган бўляпти

“Ливерпуль”даги муваффақиятли фаолиятидан сўнг, ўтган ёз Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клубига қўшилган Роберто Фирмино жамоасини тарк этиши кутиляпти.

Таниқли  журналист Бен Жейкобс “Ал-Аҳли” хўжайинлари бразилиялик футболчини ижарага бериб юборишга тайёрлигини ёзди. Бунинг учун харидор футболчи ҳар ҳафта олаётгн 378 минг евро миқдордаги маблағнинг катта қисмини тўлаши талаб этилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Фирминони фақат Англия Премьер-лигаси клублари ижарага олишга қодир.

Сўнгги хабарларда “Фулхэм” ва “Вест Хэм” Роберто Фирмино масаласида Саудия Арабистгни клуби билан маълумот алмашмоқда. Бироқ бу жамоалар ўртасидаги музокаралар ҳали расмий босқичга кўтарилгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!