Яна бир юлдузнинг нархи эълон қилинди
“Астон Вилла” раҳбарияти гранд клублар нишонида турган Жек Грилишни сотишга рози бўлди.
Аслида виллаликлар етакчи ярим ҳимоячи билан амалдаги шартномани узайтиришни истаяпти. Лекин 25 ёшли футболчи кетишни хоҳласа, клуб мўмайгина даромаддан воз кечмайди.
Маълумотларга қараганда, “Астон Вилла” Жек Грилишнинг трансферини 90 миллион фунтга баҳолаган. Бу плеймейкерга ҳаммадан ҳам кўпроқ Хосеп Гвардиола харидор бўлмоқда. “Шаҳарликлар” испаниялик бош мураббийни қўллаб-қувватлаш учун у сўраган футболчиларни трансфер қилига розилик берган.
Жек Грилиш ўтган мавсумда Англия премьер-лигасида 26 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди.
Фикрлар