Яна бир зўр Дембеле бор!

Бугунги кунда Дембеле деганда ҳамманинг кўз ўнгига “Барселона” вакили Усмон гавдаланади. Бироқ, унинг фамилиядоши – “Лион” ҳужумчиси Мусса Дембеле ҳам катта саҳнага чиқа бошлади.

25 ёшли футболчи 2018 йилдан бери “Лион” сафида меҳнат қилиб келмоқда. Орада бир муддат “Атлетико”да ўйнади, лекин Испания чемпионатида ўзига жой топа олмади.

Энди бу футболчини Англия премьер-лигасининг бир неча клублари талашмоқда. Хусусан, “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхэм” ва “Арсенал” ёзда уни ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатига тушиб қолган.

Дембеле учун Британия футболи бегона эмас. У аввал “Фулхэм” ва “Селтик” сафида тўп тепган. Якунланган мавсумда ҳам франциялик ҳужумчи анча сермаҳсул ўйин кўрсатди.

Мусса барча турнирларда 36 марта майдонга тушиб, 22 та гол ва бешта ассист муаллифи сифатида қайд этилди. Унинг трансфери 17 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!