"Яна бошидан, яна кучлироқ, яна мақсад сари" - Ўринбоев жароҳатдан қайтди
Муҳаммадали Ўринбоев жароҳатидан тузалиб, майдонга қайтди.
Футболчи 12 октябр куни Қозоғистонга қарши биринчи учрашувда ўзини ноқулай ҳис қилиб, майдонни тарк этган эди. Тиббий текширувлардан сўнг футболчимиз орқа сон мушак қисмидаги жароҳати сабабли 3-4 ҳафтага сафдан чиққани маълум бўлганди.
20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Бельгия клуби шифокорларининг назорати остида тикланиш жараёнларини олиб борди.
"Узоқ давом этган жароҳат ва тикланиш жараёнидан сўнг ниҳоят майдонга қайтдим. Яна бошидан, яна кучлироқ, яна мақсад сари", - дея ўзининг инстаграмига пост қолдирди Ўринбоев.



Фикрлар