Яна ғалаба ва навбатдаги Токио Олимпиада йўлланмасига эга бўлдик
Амман шаҳрида давом этаётган бокс бўйича лицензион турнирнинг бугунги кун дастуридан ўрин олган жангларида яна бир ҳамюртимиз Элнур Абдураимов (-63 кг ) ҳам рингга кўтарилди. У чорак финалда австралиялик Харрисон Гарсейд билан тўқнаш келди. Мазкур вазн тоифасида ҳам 6 та йўлланма ўйналмоқда. Ғолиб тўғридан-тўғри Токио лицензиясини қўлга киритса, мағлуб боксчи ўтиш босқичида яна битта жангда иштирок этиб, ушбу йўлланмани қўлга киритиш имкониятига эга эди. Ғолибни эса ярим финалда мўғулистонлик Батарсунг Чинзориг кутиб турибди.
Жанг муросасиз ва кескин курашлар остида ўтди. Биринчи раундда ҳамюртимиз рақибини нокдаунга ҳам туширди.
Қолган раундларда ҳам Элнур устунлик қилиб, якунда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва Токио Олимпиадасига лицензияни қўлга киритди.
Фикрлар