Яна икки нафар ҳакамимиз VAR-AVAR лицензияларини қўлга киритишди

2 май куни навбатдаги ҳакамларимиз ВАР/АВАР якуний назорат баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, ВАР/АВАР лицензияларини қўлга киритишди. Шу тариқа, ҳакамларимиз қўлга киритган лицензиялар сони яна 2 тага кўпайди.

Рустам Чориев — ВАР ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қилиш;
Амир Галеев — АВАР ҳаками сифатида ишлаш учун лицензия олишди.

Демак, ВАР, АВАР ҳамда ВАР ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қила олувчилар сони қуйидагича кўриниш олмоқда:
ВАР ҳакамлари сони: 17 нафар;
АВАР ҳакамлари сони: 21 нафар;
ВАР ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қила оладиганлар сони: 23 нафар.

Манба: ЎзФҲМ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!